Бел оғриғини даволаш бўйича маслаҳат
Бел оғриғи турли сабабларга боғлиқ бўлиши мумкин: мушаклар зўриқиши, умуртқа ва бўғимлардаги ўзгаришлар ёки асабга босим. Кўрикда оғриқ қаерда бошлангани, қанча давом этгани ва ҳаракатга қандай таъсир қилаётгани аниқланади. Зарур ҳолларда МРТ ҳамда лаборатор таҳлиллар кўриб чиқилади.
